Фан-техника | 18:42 / 29.04.2016
3963
1 дақиқада ўқилади
Samsung Galaxy S6 смартфони қувватлагичда ёниб кетди
Phone Arena берган маълумотга кўра, Samsung Galaxy S6 смартфони қувватлагичга қўйилган вақтда ёниб кетди.
Қурилма эгасининг айтишича, смартфон қувватлантиргичга уланган ҳолда турган. У кутилмаганда ғалати овоз эшитиб, ёнғин ҳидини сезган.
Маълум бўлишича, Samsung Galaxy S6 эгаси қурилманинг оригинал қувватлантиргичи ўрнига Samsung Galaxy S3 қувватлантиргичидан фойдаланган.
Флорида таъмирлаш маркази мутахассислари маълумотига кўра, “бошқа қувватлантиргичдан фойдаланиш смартфон ёнғинига сабаб бўлиши мумкин эмас.
Қурилмага фойдаланувчи томонидан зарар етказилган бўлиши ёки қурилма қувватлантиргичидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин келиб чиққан бўлиши мумкин”.