Жамият | 17:44 / 29.04.2016
3980
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда фамилия ва оталик исмининг русча тугашига расман чек қўйилди

Тожикистон Республикасида фуқароларнинг фамилияси ва отасининг исми русча тугашига расман чек қўйилди.

Маълумотларга кўра ушбу қарор Тожикистон Адлия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, фуқаролик ҳолатини рўйҳатга олиш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.
Фуқаролик ҳолатини рўйхатга олиш бошқармаси раҳбари Жалолиддин Раҳимовнинг айтишига қараганда, энди энди фамилияларнинг охири тожикча, ёрдамчи «зод», «зода», «ӣ», «иён», «фар» шакллар билан тугайди.

Маълум бўлишича, Тожикистон Республикасида истиқомат қилаётган айрим маҳаллий аҳоли вакиллари фарзандларининг фамилияси охиридаги «ов», «ова»,«ович», «овна», қўшимчалар сақланиб қолишини исташмоқда.

2007 йилда ўз таваллуд айёмини нишонлаган Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Шарифович Раҳмонов ўз исмини халққа ибрат сифатида Эмомали Раҳмон тарзида ўзгартирган эди.