Жаҳон | 16:50 / 29.04.2016
2764
1 дақиқада ўқилади

Хитой Суриянинг урушдан кейинги тикланишида қатнашишга тайёр

Хитой Суриянинг урушдан кейин ўзини тиклаш ишларида иштирок этишга ва барча манфаатдор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Хитойнинг Сурия бўйича махсус вакили Се Сяоянь маълум қилди.

“Беш йиллик уруш Сурия иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаларига жиддий зиён етказди. Қайта тикланиш учун катта куч, маблағ ва кўп вақт талаб этилади. Бу жараёнда халқаро ҳамжамият фаол иштирок этиши ва Сурия давлатига кўмак бериши муҳим аҳамиятга эга. Хитой Сурияни қайта тиклаш масаласида конструктив ёндашмоқда ва барча иштирокчи давлатлар билан ҳамкорликка тайёр”, - деди Сео Сяоянь.

Сурияда 2011 йилдан буён қуролли низолар давом этмоқда. БМТ маълумоти бўйича, низолар натижасида 220 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.