ХV Осиё чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди
Тошкентда ўтказилаётган армрестлинг бўйича ХV Осиё чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Катталар ўртасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Мирабдулла Миркаримов, Самариддин Асретдинов, Шуҳрат Давронов, Нуриддин Болтабоев, Фарруҳ Асқаров, Гулчеҳра Абдиева, Рафига Асланова шоҳсупага кўтарилди.
Йигирма бир ёшгача бўлган хотин-қизлар баҳсида Азиза Саидова 50 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Гулноза Қосимова ва Дилноза Жуманова ушбу вазнда кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, Олимжон Анваров, Ҳумоюн Тошмуҳаммедов, Муҳаммадамин Неъматуллаев, Муҳаммад Султонов, Ситора Хўжамова, Ораста Қўчқорова, Зайтуна Фозилова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.