Жаҳон | 17:49 / 30.04.2016
3461
1 дақиқада ўқилади

Бағдод яқинида яна бир портлаш: ҳалок бўлганлар сони 28 нафар киши

Бағдоддан унча узоқ бўлмаган жойда портловчи моддалар билан тўлдирилган юк машинаси портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 38 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумоти асосида Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда.

Миналаштирилган юк машинаси 30 апрель тонгида маҳаллий бозорлардан бири яқинида портлаган.

Ярадорлар энг яқин шифохоналарга ётқизилган. Агентликнинг маълум қилишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.