Спорт | 11:11 / 30.04.2016
3450
1 дақиқада ўқилади

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи футболчиларининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини “Саутгемптон” ва “Реал” жамоаси билан бўладиган учрашувлар олдидан футболчиларининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Давид Силвада кичик жароҳат бор. Бу ҳафта у ўйнай олмайди. Унинг соғайиб кетиши учун икки ёки уч ҳафта вақт ўтади.

Яя Туре бугун умумий жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди. Чоршанба куни бўладиган ўйинга тушадими, йўқми, буни вақт кўрсатади. Унда имконият бор.
Қолган футболчиларнинг ҳолати яхши. Самир Насрида ҳам муаммолар йўқ. Рахим Стерлинг варианти ҳам мавжуд”, деди Пеллегрини.