Фан-техника | 14:51 / 30.04.2016
2738
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ҳимоя ёстиқчаларидаги носозлик сабаб Takata 40 миллион автомобилини чақириб олиши мумкин

Япониянинг Takata фирмаси хавфсизлик ёстиқчаларидаги носозлик туфайли чақириб оладиган автомобилларининг умумий сони 100 млн. га етди. Киодо ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, яқин келажакда АҚШ транспорт ҳукумати ҳам шу йўлни тутиши мумкин.


Агентлик маълумотига кўра, айни дамда хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ носозлик туфайли 60 млн. автомобиль чақириб олинган. Ушбу дастурнинг кенгайтирилиши натижасида қиймат ҳажми 1 трлн иенга (9,3 млрд доллар атрофида) бўлиши мумкин.

Аввалроқ Mazda Motor компанияси айнан хавфсизлик ёстиқчаларидаги носозлик туфайли 2015 йилда 40,7 млрд иен (380,2 млн доллар) йўқотган эди.