Жаҳон | 18:56 / 30.04.2016
7071
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Меркель Штайнмайернинг Германия президенти лавозимига номзоди қўйилишига қарши чиқмоқда

Германия канцлери Ангела Меркель ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайернинг Германия президенти лавозимига кейинги сайловларга номзоди қўйилишини қўллаб-қувватламади.

Бу ҳақда ҳукмрон коалициядаги ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Spiegel нашри хабар бермоқда.

Меркель Насроний-демократик иттифоқга етакчилик қилади, шу билан бирга иттифоқ Штайнмайер аъзоси ҳисобланадиган Социал-демократик партия билан бирга бир ҳукмрон коалицияни ташкил қилади.

Кутилишича, иккала партия президент лавозимига ягона номзодни таклиф қилади. Бунда Меркель коалиция бўйича ҳамкорларига унинг партияси Штайнмайер номзодининг президент лавозимига қўйилишига рози бўлмаслиги ҳақида айтган.

Амалдаги президент Йоахим Гаукнинг ваколати 2017 йилда тугайди. Айни вақтда Гаук иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиши номаълум. Гаукнинг ўзи президентлик сайловларида иштирок этиш-этмаслиги режалари ҳақида ҳеч нарса айтмаяпти.