Жаҳон | 10:51 / 30.04.2016
8603
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: НАТО мамлакатлари Россия чегараси яқинида 4 минг ҳарбий жойлаштиришга тайёрланмоқда
НАТОнинг ғарбий иттифоқчилари Россия чегараси яқинида тўрт минг ҳарбийдан иборат ҳарбийлар батальонини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Болтиқбўйи давлатларига АҚШнинг иккита, Германия ва Буюк Британиянинг биттадан батальони жойлаштирилади.
АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уоркнинг таъкидлашича, НАТО Болтиқбўйи давлатларидаги ҳарбийлари сонини оширишни режалаштирган.