Фан-техника | 11:57 / 30.04.2016
4559
1 дақиқада ўқилади
Оқ-қора фотосуратларни барча рангларга бўяй олувчи сунъий онг яратилди
Япониянинг Васэда университети олимлари оқ-қора фотосуратларни мустақил равишда барча рангларга бўяй олувчи сунъий онг яратишди. Олимларнинг ишланмаси ҳақида университет сайтида маълум қилинди.
Аввал фотосуратларни бўяшдаги асосий муаммо шундан иборат бўлганки, ҳақиқатга яқин рангларга эришиш учун инсон иштироки зарур бўлган.
Энди эса олимлар суратни мустақил таҳлил қилиб, уни бўяш учун мос рангни танлай олувчи сунъий онг яратишди.
Олимлар дастурни ўргатиш учун синфлар бўйича ажратилган тасвирлар маълумотлар базасидан 2,5 млн та ва шу базадан тест учун яна 20 мингта тасвирдан фойдаланишган. Натижада, фойдаланувчиларнинг баҳолашича, олимлар яратган сунъий онг 92,6 фоиз ҳолатда рангларнинг табиийлигига эриша олган.