Ўзбекистон | 16:13 / 30.04.2016
2654
1 дақиқада ўқилади
Таиланд ТИВ махсус вакили билан учрашув ўтказилди
2016 йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 2017 2018-йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг нодоимий аъзолигига Таиланд номзодлигини сайлаш масаласи бўйича Таиланд Қироллиги ташқи ишлар вазирининг Махсус вакили Чалермпол Танчитт бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.