Жаҳон | 00:04 / 01.05.2016
3395
1 дақиқада ўқилади
Ҳалабда масжиднинг ўққа тутилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Моляхоний масжидининг ўққа тутилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги ўз сайтида маълум қилди.
Суриядаги Россиянинг ярашув маркази маълумотларига кўра, шаҳар «Лива ал-Фатҳ" ва "Лива Аҳрор Халфая" гуруҳлари томонидан миномётлардан ўққа тутилган.
Сурияда "сукут тартиби" кучга кирди. Бу ҳақда Сурия қуролли кучлари қўмондонлигининг баёнотида маълум қилинган. Баёнотга кўра, "сукут тартиби" 00:01 дан бошлаб амал қилишни бошлади ҳамда Шарқий Гута ва Латақиянинг шимолий чеккаларига тааллуқлидир. Шарқий Гутада барча ҳарбий ҳаракатлар бир кунга тўхтатилди, Латақияда эса кейинги 72 соатда бирорта ўқ отилмаслиги керак.