Спорт | 19:43 / 01.05.2016
3612
1 дақиқада ўқилади
«Ҳанновер»нинг 19 ёшли футболчиси Файерабенд автоҳалокат туфайли вафот этди
Бундеслига вакили «Ҳанновер» жамоасининг ёш футболчиси Никлас Файерабенд 1 май куни автоҳалокатга учраб, вафот этди.
Жамоа расмий сайтида берилган хабарда марҳум ёш футболчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилинган.
«Ҳанновер» U-19 аъзоси Файерабенд 28 апрель куни 19 ёшга тўлганди.