16:36 / 01.05.2016
3595

Брюсселдаги Завентем аэропортида терактдан кейин илк рейслар амалга оширилди

1 май кунидан бошлаб 1 ойдан ортиқ вақт давомида ишламай турган Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Завентем халқаро аэропорти фаолияти тикланди.

22 март куни амалга оширилган терактлардан кейин фаолияти тўхтатиб турилган аэропортда бугун яна парвозлар амалга оширилган.

Айни вақтда аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда қолмоқда, йўловчилар алоҳида рейслар хизматидангина фойдаланишлари мумкин.

Завентем аэропорти терактдан кейин 12 кун давомида бутунлай ёпиқ турганди. Унинг тўла тартибда ишлай бошлаши июнь ойига белгиланган.

Аэропорт дирекцияси баёнотида айтилишича, айрим рейсларнинг йўлга қўйилиши ҳам бельгияликлар учун муҳим. Бу уларда терактлардан кейин юзага келган қўрқувни йўқотишда ёрдма бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни тонгида бу аэропортда 2та теракт содир этилди. Бироз ўтиб, Брюссель метросининг Маальбек метросида портлаш амалга оширилди. Бу терактлар туфайли жами 31 киши ҳалок бўлиб, 300дан ортиқ киши жароҳатланган.

Жабрланувчилар 40 мамлакатга мансуб кишилар бўлган. Бельгиянинг турли шифохоналаридан айни вақтгача терактлар вақтида жароҳатланган 150 киши қолмоқда, улардан 61 кишининг аҳволи оғир.

Бундан олдинроқ, 25 апрель куни "Маальбек" метро бекатида терактдан кейинги илк қатновлар амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Top