Спорт | 22:33 / 01.05.2016
3440
2 дақиқада ўқилади

Нико Росберг "Формула-1"нинг Россия Гран-приси ғолиби бўлди

"Формула-1"нинг "Мерседес" жамоаси пойгачиси Нико Росберг Сочида бўлиб ўтган России Гран-приси ғолиби бўлди. 2-ўринни унинг жамоадоши, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон, 3-ўринни эса "Феррари" аъзоси Кими Райкконен эгаллади.

Россиялик Даниил Квят пойга бошида Себастьян Феттель билан тўқнашгани учун жарима олди ва маррага 15- бўлиб келди. Карлос Сайнс маррага 11- бўлиб келди, бироқ жаримадан кейин 12-ўринга тушди.

Росберг шу ғалабаси эвазига мавсумдаги илк 4 та пойгада 4 та ғалабага эришди ва ўтган йилнинг охирида қўлга киритган 3 та ғалабаси билан жами кетма-кет 7-ғалабасини қўлга киритди.

Формула-1. Россия Гран-приси. Пойга

1. Нико Росберг ("Мерседес")
2. Льюис Хэмилтон ("Мерседес") +25.022
3. Кими Райкконен ("Феррари") +31.998
4. Валттери Боттас ("Уильямс") +50.217
5. Фелипе Масса ("Уильямс") +1:14.427
6. Фернандо Алонсо ("Макларен") +1 давра
7. Кевин Магнуссен ("Рено") +1 давра
8. Ромен Грожан ("Хаас") +1 давра
9. Серхио Перес ("Форс Индия") +1 давра
10. Женсон Баттон ("Макларен") +1 давра
11. Карлос Сайнс ("Торо Россо") +1 давра
12. Даниэль Риккардо ("Ред Булл") +1 давра
13. Жолион Палмер ("Рено") +1 давра
14. Маркус Эрикссон ("Заубер") +1 давра 
15. Даниил Квят ("Ред Булл") +1 давра
16. Фелипе Наср ("Заубер") +1 давра
17. Эстебан Гутьеррес ("Хаас") +1 давра
18. Паскаль Верляйн ("Манор") +2 давра
19. Макс Ферстаппен ("Торо Россо") — маррага етиб келмади
20. Нико Хюлькенберг ("Форс Индия") — маррага етиб келмади
21. Себастьян Феттель ("Феррари") — маррага етиб келмади
22. Рио Харианто ("Манор") — маррага етиб келмади