Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обаманинг катта қизи Гарвардга ўқишга киради
АҚШ президенти Барак Обаманинг катта қизи Малия 2017 йилнинг кузида АҚШнинг Кембриж шаҳрида (Массачусетс штати) жойлашган нуфузли Гарвард университетида ўқишни бошлайди. Бу ҳақда 1 майда Оқ уй берган хабарда айтилмоқда.
"Президент ва биринчи хоним Мишель Обама бугун уларнинг қизи Малия 2017 йил кузида Гарвард университетида ўқишни бошлашини эълон қилдилар", дейилмоқда баёнотда.
17 ёшли Малия бу йил мактабни тугатади.
Аввалроқ Обама президентлик муддати тугагандан кейин Вашингтонда яна бир неча йил қолишини айтганди. "Биз Вашингтонда қизимиз Саша мактабни тугата олиши учун яна бир жуфт йил қолмоқчимиз. Ўқиш ўртасида кўчиб ўтиш мураккаб машғулотдир", деб айтганди Обама.
Мавзуга оид
10:57 / 22.10.2020
АҚШ сайловлари: Обама Байденни илк марта оммавий тарзда қўллаб-қувватлади
10:43 / 08.03.2017
Трамп яна хато қилди: Обамани 113 нафар террорчини озод қилишда айблади
19:34 / 07.03.2017
Трамп Обамани Россия қаршисида лапашанглик қилганликда айблади
22:20 / 05.03.2017