Жамият | 07:37 / 01.05.2016
2758
1 дақиқада ўқилади
Сомалида масжид томи қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Сомали пойтахти Могадишодаги масжидлардан бирининг томи қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нохуш воқеа 29 апрелда кечки пайт юз берган. 40 дан кўпроқ одам жароҳат олган. ОАВ маълумотларига кўра, фалокат юз берган пайт воқеа жойида 100 дан кўпроқ одам бўлган. Ҳалок бўлганлар аксарияти масжидда таъмирлаш ишлари олиб бораётган қурувчилар бўлган. Таъмирлаш ишларига жавобгар бўлган бош муҳандис масъулиятсизликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.