Жаҳон | 19:02 / 01.05.2016
5634
2 дақиқада ўқилади

Сурия армияси "Тинчлик тартиби" муддатини бир кунга узайтирди

Дамашқ атрофидаги ҳудудларда ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи ва 1 майгача амал қилиши белгиланган "Тинчлик тартиби" муҳлати яна 24 соатга узайтирилган. Бу ҳақдаги Сурия қуролли кучлари Бош қўмондонлиги томонидан маълум қилинган.

Томонларни сулҳга келиштирган Вашингтон ва Москва томонлар тинчлик сулҳига амал қилишганини тасдиқлашган. 

Сурия қуролли кучлари Бош қўмондонлиги жума куни эрталаб, "тинчлик тартиби" Дамашқ атрофида 30 апрель куни соат 00.00да бошланиши ва у 24 соат давом этишини, Латақия ва унинг шимолий қисмларида 72 соат давом этишини эълон қилганди.


Мухолифат вакиллари шанба куни Дамашқ ва Латақияда “тинчлик тартиби” амалда эканлиги ва Сурия армияси ҳозирча ушбу тартибнинг бекор қилинганини расмий эълон қилмаганни маълум қилганди.


Сурияда 27 февралдан буён ўт очишларни тўхтатиш тартиби амалда бўлиб, ИШИД ва “Жибҳод ан-Нусра” ва бошқа террорчи гуруҳлар бу келишувга тааллуқли эмас.

Мавзуга оид