Air France-KLM компанияси директорлар кенгаши янги раҳбар номини эълон қилди
Air France-KLM директорлар кенгаши компанияга янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилди. Transdev мультимодал транспорт компаниясининг ҳозирги раиси Жан-Марк Жанайак ушбу мансабга лойиқ топилган. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Reuters агентлиги Жанайакнинг Air France-KLM раҳбари этиб тайинланиши тўғрисида 30 апрелдаёқ хабарлар тарқатган эди.
Янги вазифасига Жанайак шу йилнинг август ойидан киришиши белгиланган. Унгача компаниянинг ҳозирги раҳбари Александр де Жюньяк ўз ўрнини озод этади.
Аввалроқ, Жюньякнинг ўзи муддатидан аввал истеъфога чиқиши тўғрисида маълум қилганди. Энди у келгусида ҳаво транспортлари халқаро Ассоциациясини бошқаради.
Жюньяк истеъфога чиқиши сабаблари ҳақида гапирар экан, ўз олдига қўйган вазифаларини бажарганини айтди – компания зиён келтиришдан тўхтади, шунингдек, қарзларини ҳам сезиларли даражада камайтирди.
Бироқ, Reuters маълумотларига кўра, бошқарувчининг муддатидан аввал компаниядан кетишига касаба уюшмалари билан келиб чиққан низолар сабаб бўлган. Касаба уюшмаси аъзолари 2,9 минг ходимни ишдан кетишини назарда тутувчи Air France инқирозга қарши режасига ўз норозиликларини намойиш этган.
Air France-KLM Европа авиакомпаниялари энг йирик гуруҳи Air France, KLM. лоукостер Transavia ва бошқа ташувчиларнинг эгаси ҳисобланади.