Жаҳон | 13:42 / 02.05.2016
9040
1 дақиқада ўқилади
Япония миллий валютаси иена 1,5 йил ичида долларга нисбатан энг максимум ўсишни қайд этди
Япон иенасининг долларга нисбатан курси 2014 йил октябридан бери энг йирик ўсишни қайд этиши баробарида Токио биржаларидаги савдоларда 3,5 фоизлик пасайиш кузатилди. 2 май куни доллар 106,14 иенагача арзонлашган.
Рейтер агентлигининг хабар қилишича, АҚШ молия вазирлиги Японияни пул маблағлари ҳаракати мониторинг қилинувчи давлатлар рўйхатига киритгач, доллар курсида ўзгаришлар юз берган.
Токио биржасининг Nikkei 225 кўрсаткичи савдолар бошланганида 3,89 фоизга, яъни 648,65 пунктга тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Блумберг агентлиги. Topix Index кўрсаткичи эса 3,52 фоиз ёки 47,23 пунктгача пасайган.