Жаҳон | 18:24 / 02.05.2016
3414
1 дақиқада ўқилади
Германия махсус хизматлари мамлакатдаги мусулмон жамоаларини кузатувга олди
ГФР махсус хавфсизлик хизматлари, мамлакатда террористик хуруж таҳдиди юқорилиги сабаб, 90 та мусулмон жамоасини жиддий кузатув остига олган, деб хабар қилган Конституцияни ҳимоя қилиш федерал маъмурияти раҳбари (ГФР контрразведкаси) Ханс-Георг Маасен.
Унинг қайд этишича, гап орқа ҳовлиси бор масжидлар ҳақида бормоқда. Чунки у ерда, айрим диний уламолар яширин равишда тарафдорлари орасида ирқий ва миллий кўролмаслик ғояларини тарғиб қилиши мумкин.
Маасеннинг айтишича, ИШИД террористик ташкилоти жангарилари Германия ҳудудида қўпорувчиликлар ўтказишни режалаштираётганидан махсус хизматларнинг хабари бор. Шу билан бирга, Маасен барча мусулмонларни террорчиларга тенглаштириш хато бўлар эди, дея немис фуқароларини огоҳлантирган.