Спорт | 18:39 / 02.05.2016
6701
2 дақиқада ўқилади

Хави: «Камп Ноу»да «Реал» кичик жамоаларга ўхшаб ўйнайди»

«Барселона» жамоасининг собиқ футболчиси Хави апрель ойидаги эл-класикода «Реал»нинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганига муносабатини билдириб ўтди.

«Камп Ноу»да «Реал» кичик жамоаларга хос ўйин намойиш этади.

«Барса» ва «Реал» бундай ўйинда ўз ўйин услубини намойиш этиши рақибга босим ўтказишдан тинмаслиги керак. Бу икки жамоа «Атлетико»га ўхшаб қолмаслиги керак.

Мен Симеонени ҳурмат қиламан, унинг қўл остида «Атлетико» эришаётган ютуқларда мураббийнинг хизматлари катта. Бироқ бу жамоанинг ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман. Чунки «Атлетико» майдоннинг иккинчи ярмида қамалиб олади ва рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этишга ҳаракат қилади. Бу жамоа ўз дарвозасига автобус қўйиб олади. Симеоненинг кучли томони шундаки, у рақибнинг кучли жиҳатларига қарши ўйнашни билади.

«Барселона» мухлислари жамоани танимай қолишлари мумкин, агар бу жамоа бошқа услубда ўйнашга ўтса. Жамоанинг услуби ўйинни назорат қилиб, ўйин давомида 15-20та хавфли вазиятлар яратишга асосланган услубдир. Бу услубни муҳокама қилиш ва янгилаш шарт эмас», – дейди Хави.

Мавзуга оид