10:02 / 02.05.2016
3385

Испания чемпионати. «Вильярреал» «Валенсия»ни енгиб, ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўринда мустаҳкам жойлашди

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-турида 30 апрель куни ўтказилган баҳсларда «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Реал»га ютқазган (0:1), «Атлетико» «Райо Вальекано»ни енгган (1:0), «Бетис» «Барселона»дан мағлуб бўлганди (0:2).
«Гранада» - «Лас-Пальмас» ҳамда «Спортинг Хихон» - «Эйбар» баҳсларида мезбонлар ғолиб бўлишганди.

1 май куни тур доирасида яна 4та учрашув ўтказилди. Дастлаб, Бильбаонинг «Атлетик» клуби «Сельта»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 4-ўринни эгаллаб турган «Вильярреал»ни таъқиб қилишда давом этди. 36-турдан кейин «Атлетик» 58 очкога эга.

Ўз учрашувини «Валенсия»га қарши сафарда ўтказган «Вильярреал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 64 га етказиб олди.

Қолган икки тур давомида «Вильярреал» яна 1 очкони қўлга киритса, Чемпионлар Лигасига йўлланма нақ қилинади. Жамоа 37-турда жамоа ўз майдонида «Депортиво»ни қабул қилса, сўнгги турни «Спортинг»га қарши сафарда ўтказади.

1 май кунги учрашувларда «Эспанол» «Севилья»ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, «Депортиво» ўз майдонида «Хетафе»га ютқазиб қўйди.

Испания Ла Лигаси
36-тур беллашувлари
1 май, якшанба

«Атлетик» — «Сельта» 2:1
Голлар: Фабио Орельяна, 13 (0:1). Ариц Адуриц, 38-пен (1:1). Рауль Гарсия, 72 (2:1).
Четлатиш: Густаво Кабрал, 40 (С).

«Валенсия» — «Вильярреал» 0:2
Голлар: Саму, 14 (0:1). Адриан, 33 (0:2).

«Эспанол» — «Севилья» 1:0
Гол: Фелипе Кайседо, 52 (1:0).

«Депортиво» — «Хетафе» 0:2
Голлар: Педро Леон, 41 (0:1). Карлос Вигарай, 85 (0:2).
Четлатиш: Селсо Борхес, 64 (Д).

Top