Жамият | 20:39 / 02.05.2016
5725
1 дақиқада ўқилади
Минскликлар бепул тушлик олиш илинжида 6 соат навбатда турдилар
Минскда "Texas Chicken" тамаддихоналар тармоғи янги ресторан очди, деб хабар бермоқда "Белсат" телеканали.
Ресторан эгалари мижозларни жалб қилиш мақсадида ресторан ишини бошлагандан кейин илк 30 дақиқа давомида нимадир харид қилганларга йил давомида бепул тушлик тақдим қилишга ваъда беришган.
Таъкидланишича, одамлар бепул тушликлар олиш илинжида ресторан очилишидан 6 соат аввал, яъни соат 6.30 дан навбатга туришни бошлашган.