Жамият | 21:07 / 02.05.2016
7626
1 дақиқада ўқилади

Москвалик киши селфи олиш чоғида 20 қават баландликдан пастга қулади

Москва шаҳрида истиқомат қилган шахс селфи олиш пайтида 20-қаватдан пастга қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 2 май куни маҳаллий полицияга асосланиб, "Интерфакс" хабар тарқатган.

Воқеа шаҳар шимоли-ғарбида содир бўлган. Марҳум ойнанинг ташқи қисмига чиққан ва селфи олмоқчи бўлган. У йиқилиб, ўша заҳоти жон берган.

Ушбу ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид