ОАВ: Меркель Японияга НАТО аъзоси бўлишни таклиф қилган
Германия канцлери Ангела Меркель 2015 йилнинг мартида Токиога ташрифи чоғида Япония бош вазири Синдзо Абэга Япониянинг НАТО аъзоси бўлиши бўйича таклифини билдирган. Бу ҳақда Yomiuri газетасининг инглиз тилидаги The Japan News нашри хабар берди.
Нашрда ёзилишича, Меркель: “Синдзо, нега Япония НАТОга қўшилмаслиги керак? Мен британияликлар бош вазири Кэмеронни ва францияликлар президенти Олландни кўндира оламан”, - деган.
Канцлернинг таклифи амалиёти эҳтимолдан узоқ бўлса ҳам, Абэ хушмуомалалик юзасидан ва қизиқишини кўрсатиш учун “бу балки келажакда амалга ошиши” мумкинлиги ҳақида гапирган.
Япония бош вазири “агар биз ҳозир (НАТОга) аъзо бўлсак, Россия билан музокараларимиз узилиб қолади”, - деб қўшимча қилган.
Нашрнинг алоҳида урғу бериши бўйича, Россия анчадан буён Европада НАТО доирасида ҳарбийлар сонининг ошишига салбий муносабат билдириб келади. Агар Абэ Япониянинг иттифоққа қўшилиш истагини ошкора эълон қилганда, "Россия билан баҳсли мунозаралари боши берк кўчага кириб қолган бўларди".
Япония Шимолий Атлантика иттифоқи таркибига кирмайди. Бироқ Афғонистон, Австралия ва бошқа мамлакатлар қатори НАТО билан “Глобал ҳамкорлик” дастурига аъзо ҳисобланади.