Спорт | 20:43 / 02.05.2016
5575
1 дақиқада ўқилади

Сузиш мусобақаси бўйича Осиё ва Жаҳон рекордлари янгиланди

30 апрель ва 7 май кунлари Португалиянинг Фунчал шаҳрида сузиш бўйича Европа Очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган спортчилар мусобақанинг илк кунларидаёқ Жаҳон ва Осиё рекордларини янгиладилар.

Булар Одилова Муслима 100 метрга баттерфлай услубида 1:04.98 натижа билан (2015 йил Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада америкалик спортчи Майерс Ребека 01:05.03 вақт билан Жаҳон рекордини ўрнатган) Жаҳон рекордини янгилаган бўлса, Тошпўлатова Шоҳсанам 1:05.81 натижа билан (2010 йил Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида япониялик Касомото Акари 01:22.00 вақт билан Осиё рекордини ўрнатган) Осиё рекордларини янгиладилар.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфлай услубида Панков Кирил 00:57.97 (2016 йил Япониянинг Фужи шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада япониялик Томита Учу 01:04:73 вақти билан Осиё рекордини ўрнатган) натижаси билан Осиё рекордларини янгиладилар.