Спорт | 12:42 / 02.05.2016
4657
2 дақиқада ўқилади

U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси D гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоага Хитой, Австралия ҳамда Тожикистон ёшлар терма жамоалари қаршилик қилади.

 Қуръа натижасига кўра барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди.

"A" гуруҳи: Баҳрайн, Таиланд, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.
"B" гуруҳи: КХДР, БАА, Ироқ, Вьетнам.
"C" гуруҳи: Қатар, Япония, Яман, Эрон
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон

Таъкидлаш керакки, Баҳрайндаги Осиё чемпионати 13-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

 D гуруҳи тақвими:

15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия

18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон

21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон

Манба: The-uff.com