Жамият | 09:55 / 03.05.2016
2817
1 дақиқада ўқилади

Гаитида кема ҳалокати туфайли 21 киши ҳалок бўлди

Гаити шимолида унча катта бўлмаган кема чўкиб кетди, натижада 21 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий мансабдорларнинг сўзларига кўра, кема дам олиш кунлари чўккан, якшанба куни нобуд бўлганларнинг жасади топилган. 

Йўловчилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётган қайиқда бўлган одамлар сони аниқ эмас, деб хабар беради The Australian. 

Орол давлат фавқулодда ҳолатлар хизмати омон қолган ёки ҳалок бўлганларни излашда давом этмоқда. Дастлабки хабарларга кўра, йўловчиларнинг бир қисми тирик қолишга муваффақ бўлган. Уларга шифокор кўриги юборилди. 

Бахтсиз ҳодиса туфайли расмийлар ноқулай об-ҳаво шароитида денгиз саёҳатлари – хатарли эканини огоҳлантирди. Сўнгги икки ҳафта ичида 28 киши кема ҳалокатида нобуд бўлди.