Жамият | 08:38 / 03.05.2016
4449
2 дақиқада ўқилади

Хитойда интернет-қидирув тизими хатоси туфайли вафот этган талабанинг иши бўйича тергов бошланди

Хитой амалдорлари ўзининг ўлимига машҳур қидирув сайти Baidu’ни айблаган талабанинг вафоти сабаблари бўйича суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

21 ёшли Вэй Цзэси апрель охирида вафот этди. У саратон касалининг кам учрайдиган турига чалингани учун Baidu интернет-қидируви орқали унга ёрдам бера оладиган шифокорларни топишга ҳаракат қилади. 

Натижада у Хитой Халқ қуролли полициясининг шифохонасига мурожаат қилди. У ерда Вэйни тажрибавий усуллар ёрдамида даволашга ҳаракат қилишди. Вей ва унинг оиласининг бу қарори тиббиёт муассасасининг обрўси ошишига сабабчи бўлди, шунингдек, ушбу касалхона шифокорлари телеэкранларда кўп бора намоён бўлишди. Бироқ даволаш услуби ҳеч қандай натижа бермади. 

Ўлимидан олдин Вэй Цзэси Baidu асосчилари ва эгаларини фойдаланувчиларга ёлғон мълумотлар тақдим этаётганликда айблади. Бундан ташқари, ёш йигит даволаниш учун мурожаат этган касалхона ўзининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириб, беморлар изоҳларини ёлғонга айлантириб боришини хабар берган. 
Baidu эгалари Вэйнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ички суриштирув олиб боришларини маълум қилишган.

Baidu интернет-қидирув тизими 2000 йилда ишга туширилган. Айни дамда Baidu қидирув индексида 750 миллионга яқин интернет-саҳифалар, 80 миллиондан ортиқ суратлар ва 10 миллионта медиафайллар мавжуд.