Иқтисодиёт | 17:08 / 03.05.2016
4138
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда шакарнинг нархи бир йилда 45 фоизга қимматлашди

Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир йилда (2015 йил апрелдан 2016 йил апрелгача) 13 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда республика молия вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, РИА Новости хабар берди. 

Нарх ўсиши суръати бўйича шакар маҳсулоти етакчилик қилмоқда – 45,1 фоиз. Шунингдек, кофе, қуруқ чой ва какао (27,3 фоиз), ёғ-мой маҳсулотлари (26,3 фоиз), дон маҳсулотлари (24,4 фоиз), нон (22,4 фоиз), балиқ ва денгиз маҳсулотлари (21,2 фоиз), қандолатчилик маҳсулотлари (19,5 фоиз) қимматлашган. Нархи энг кам (5 фоиз) гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нарҳи ошган.