Спорт | 19:02 / 03.05.2016
3293
1 дақиқада ўқилади
Лестерлик снукерчи: Жаҳон чемпиони бўлганим ва «Лестер»нинг чемпионлигидан қайси бири кўпроқ қувонтирганини аниқ айта олмайман
Лестерлик снукерчи: Жаҳон чемпиони бўлганим ёки «Лестер»нинг АПЛдаги чемпионлигидан қайси бири кўпроқ шокка туширганини билмайман
Лестерлик снукер устаси Марк Селби снукер бўйича жаҳон чемпионати финалида хитойлик Дин Жунг Ху устидан қозонилган ғалабадан (18:14) кейин «Лестер»нинг чемпионлиги борасида фикр билдириб ўтди.
«Бу жуда ажойиб. Икки йил олдин жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганимда бугунгидек босим остида қолмагандим. Айнан қайси ғалаба – «Лестер»нинг премьер-лигадаги ғалабаси ёки менинг бугунги ғалабам – кўпроқ ҳайратга солганини билмайман. Мен Клаудио Раньери и ва йигитларнинг бу натижасидан фахрланаман», – дея гапириб ўтган Селби.
Лестерлик снукерчи Марк Селби ЖЧ ғолиблиги ва севимли жамоаси чемпионлигини бир вақтда нишонлади