Жамият | 22:36 / 03.05.2016
4678
2 дақиқада ўқилади

Пафф Дэдди қўшиқчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилди

Америкалик рэппер Пафф Дэдди (Puff Daddy) кино саноатида ижод қилиш мақсадида ўз мусиқий фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Британиянинг The Independent газетаси хабарига кўра, у бу ҳақида американинг Cigar Aficionado журналига берган интервьюсида айтиб ўтган. Унинг мазкур интервьюси журналнинг май-июнь ойидаги сонида чоп этилади. 
«Мен сўнги альбомимни тақдим этиб, 100 фоиз вақтимни фильмларни тасвирга туширишга бағишламоқчиман. Охирги пластинкамнинг оммага чиқиши карьерамни тўхтатиш учун энг қулай вақт деб ўйлайман», - деди қўшиқчи ўз интервьюсида. Хонанданинг айтишича, у кетишдан аввал жаҳон бўйлаб турне ўтказишни режалаштирмоқда. 
Рэппер унинг яратган мусиқалари ўзидан кейин ҳам машҳур бўлишига умид қилмоқда. «Мен узоқ ҳаёт кечирувчи мусиқа яратганимни биламан. Мен фақат мусиқий чартларда «осилиб» туришим учун ёки ўзимни радио орқали тинглашим учун кўшиқ ёзмайман»
 Унинг сўзларига кўра, Майкл Джексон, Тупак Шакур (Tupac) ва Бигги (Biggie) каби хонандалар вафот этган бўлсада, ҳануз ўз мусиқалари сабабли барҳаётдир.
2015 йилда Forbes журнали уни дунёдаги энг бадавлат рэпер дея эътироф этган.