Спорт | 19:19 / 03.05.2016
4647
1 дақиқада ўқилади
«ПСЖ» мавсум оралиғида янги футболчилар сотиб олиш учун 250-300 млн евро ажратмоқчи
Франциянинг «ПСЖ» клуби ёзги трансферлар пайтида янги футболчилар сотиб олиш учун 250-300 миллион евро атрофида маблағ ишлатишни режалаштирмоқда.
Париж клуби нафақат жамоани тарк этадиган футболчилар ўрнини тўлдиришни, балки таркибни янада кучайтиришни истамоқда, дея хабар беради Sports.fr интернет-нашри France Football манбасига таяниб.
Қайд этиб ўтиш жоиз, ўтган йил ёзда «ПСЖ» трансферлар учун 116 миллион евро сарфлаган ва Левен Курзава, Анхел Ди Мария, Кевин Трапп ҳамда Бенжамен Стамбулини сотиб олганди.
Бундан олдинроқ, жамоа «Лестер» футболчиси Канте билан унинг трансфери борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:50 / 14.12.2018
Бенземага грандлар орасидан даъвогар чиқди
09:04 / 25.09.2017
"ПСЖ" Каванига пенальтини тепиш ҳуқуқини Неймарга бериши учун катта пул таклиф қилди
01:50 / 07.05.2017
"ПСЖ" йирик ғалабага эришиб, "Монако"га етиб олди
19:49 / 25.09.2016