Жаҳон | 17:58 / 04.05.2016
3814
1 дақиқада ўқилади
Абу-Даби-Жакарта йўналишида учаётган самолёт кучли гирдобга тушиб қолди
Etihad Airways самолёти кучли гирдоб оқимига тушиб қолгани туфайли 31 киши азият чекди.
Авиакомпания хабарига кўра, қўнишига 45 дақиқа қолганда самолёт кутилмаган кучли гирдобга дуч келган.
4 май куни гирдобга тушиб қолган самолёт EY474 рейси билан Сукарно Ҳатта аэропортига кетаётган эди.
Самолёт безиён қўндирилган. Йўловчиларни тиббий ёрдам ходимлари кутиб олди.
Натижада умумий ҳисобда 31 нафар йўловчи жароҳат олган. 22 нафар одамга кичик жароҳатлари туфайли аэропортнинг ўзида ёрдам кўрсатилди. 9 нафар йўловчи эса Индонезия маҳаллий шифохоналарига олиб кетилди.
Etihad гирдоб сабаб самолётнинг юк сақлаш бўлинмасига ҳам зиён етганини тасдиқлади.