Жаҳон | 13:54 / 04.05.2016
2489
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг бразилияликларни сўз эркинлиги учун курашишга чақирди

Facebook тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўз саҳифаси орқали Бразилияда WhatsApp мессенжерининг блокдан муваффақиятли ечилганлиги тўғрисида гапириб, мамлакат фуқароларини эркин мулоқот ҳуқуқи учун курашишга чақирди.

"Ҳар бир инсоннинг ўзи истаган тарзда мулоқот қилишининг рад этилиши ғояси Демократик жамият учун хос эмас", - деб ёзади Цукерберг.

Шу билан бирга у бразилияликларни "бу ҳолат яна такрорланмаслиги учун курашиш"га чорлади. Цукерберг уларни Internet Freedom Caucus ташкилоти билан ҳамкорликда 4 май куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да бўлиб ўтадиган митингда иштирок этишга чақирди. Тадбирнинг мақсади - бундан буён интернет тармоғида эркинликни чекловчи ҳаракатларга йўл қўймайдиган қонуний чораларнинг кўрилиши. 

Бундан ташқари, Facebook асосчиси change.org. сайтида петицияни имзолашга чорлади. Цукерберг ўз мурожаатига бразилияликлар дунёда  узоқ вақт давомида очиқ интернетни қўллашганини таъкидлаб якун ясади.