Жаҳон | 12:19 / 04.05.2016
2192
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг Tavanir ва Жанубий Кореянинг Kepco компаниялари 10 млрд долларлик келишувни имзолади

Эрон ва Корея республикаси компаниялари жами қиймати 10 млрд долларлик еттита битимни имзолашган. Бу ҳақда, "Форс" ахборот агентлигига таянган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда. 

"Эроннинг "Tavanir" ва Жанубий Кореянинг «KEPCO» компаниялари умумий миқдори 10 млрд долларлик 7та келишувни имзолашди", – дейилади хабарномада. 

Эрон энергетика вазири ўринбосари Хушанг Фаллахианнинг сўзларига кўра, «KEPCO» Эронда электр энергиясини узатишда энергия сарфини камайтириш бўйича замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда электр узатиш тармоқларини барпо этиш баробарида Эрон томони билан шу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш