Жаҳон | 17:41 / 04.05.2016
3008
1 дақиқада ўқилади
Еврокомиссия Туркия фуқаролари учун визасиз тартиб жорий қилишни таклиф этди
Еврокомиссия расмий Анқара барча шартларни бажарадиган бўлса, турк фуқароларининг ЕИга визасиз киришларига изн беришни таклиф этмоқда.
Рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргарет Вестагер Твиттердаги саҳифасида шу мазмундаги маъруза матнини эълон қилган.
Унда айтилишича, Европа комиссияси ЕИ кенгаши ва Европа парламентига Туркия фуқаролари учун виза талабларини бекор қилиш таклифини киритган. Бунинг учун албатта, расмий Анқара маъмурияти виза масаласининг либераллашуви учун талаб этиладиган бошқа шартларни зудлик билан бажариши лозим.
Бундан аввал, Туркия ЕИ мамлакатларига нисбатан виза тартибини бекор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.