Жаҳон | 10:09 / 04.05.2016
3120
1 дақиқада ўқилади

Обама Сурияга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Сурия Араб Республикасига нисбатан жазо чоралари тўпламини узайтиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Обаманинг ўз қарорига кўрсатган важига кўра, Сурия ҳукумати ўз халқи билан шафқатсизларча уришмоқда. Оқ уй раҳбарининг қайд этишича, Суриядаги фуқаролик уруши нафақат мамлакат, балки бутун минтақадаги барқарорликка раҳна солади. 

Обама, шунингдек, Сурия раҳбариятини кимёвий ва бактериологик қуролга эга бўлиш, инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва Ливан ички ишларига аралашишда айблади.