Ўзбекистон | 15:52 / 04.05.2016
7143
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги дарахтзор барпо этилди

3 май куниТошкент марказида янги OGU дарахтзори яратилди. Бу ҳақда Табиат давлат қўмитаси матбуот-хизмати маълумотига асосланиб Sputnik хабар тарқатди. 

“Ўзбекистон Нефть ва Газ” Халқаро кўргазма ва конференциянинг 20 йиллиги шарафига туя дарахтлари ва қора арчаларнинг ёш кўчатлари экилди. 

Бу ўсимликлар катта шаҳарлар ва саноат ҳудудларининг газ билан ифлосланган ҳавосига бардош бера олади, даволаш хусусиятларига эга. Ҳатто ушбу ўсимликларнинг орасида шунчаки сайр қилиш ҳам соғлиқни мустаҳкамлаши исботланган. 

Янги “OGU дарахтзори” Байналминал кўчаси, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи яқинидан жой олди. 

“OGU дарахтзори” табиатга ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш ва нефть-газ соҳасининг экологик мувозанатини сақлашда масъул эканига мисол бўла олади. 

OGU халқаро кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясининг расмий қўллаб-қувватлаши остида ўтказилади. Тадбир халқаро нефть ва газ компанияларига сўнгги ютуқлар ва ишланмаларни намойиш этиш учун олий даражадаги бизнес-платформани тақдим этади, шунингдек, етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчиларнинг учрашув жойи ҳам ҳисобланади. Кенг кўргазмали ва илмий дастур углеводород хомашёси бозорининг асосий масалаларини қамраб олади. Хусусан, кўргазманинг "Лукойл", SOCAR, Schlumberger, General Electric, Hyndai Engineering Cp. Ltd каби иштирокчилари инновацион технологияларга урғу берадилар. 

Халқаро экспертларнинг экологик мавзулардаги чиқишлари конференцияда муҳим ўрин эгаллайди. Конференциянинг биринчи спикерлари рўйхатида Еврокомиссиянинг энергетика бўйича раиси биринчи ўринбосари Марош Шефчовиш ва Халқаро газ бирлашмаси бош котиби Пол Расмуссен ҳам бор.