Жаҳон | 19:21 / 05.05.2016
40683
1 дақиқада ўқилади

Москвада янгиликлар миллий хизмати муҳаррири ўлдириб кетилди

Москвада янгиликлар миллий хизмати муҳаррири Александр Рубцов ўз хонадонида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар қилинди

“Бизнинг дўстимиз ва биродаримиз, янгиликлар миллий хизмати муҳаррири Александр Рубцов ҳалок бўлди. У 35 ёшда эди. Охирги икки йил давомида унинг овозини “Наше радио”, Rock FM, Best FM ва “Радио JAZZ” радиостанцияларида тинглагансиз”, - дейилади хабарда. 

Қотиллик 3 май куни содир этилган. Унинг танасида кўплаб тиғ жароҳатлари ҳамда зарба излари топилган. 

29 апрель куни Александ Рубцов сўнгги марта эфирга чиққан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид