Ўзбекистон | 12:44 / 05.05.2016
15993
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида "Биз - буюк юрт фарзандларимиз!" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йилигига бағишлаб "Биз - буюк юрт фарзандларимиз!" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида 18 та лойиҳа ташкил этилиб, уларда 3 миллиондан ортиқ ёшлар иштироки назарда тутилган. Жойларда тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида ҳудудий тарғибот гуруҳлари тузилиб, улар таркибига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида ютуқларни қўлга киритган ёшлар жалб этилган.

Фестиваль ҳар бир таълим муассасаси, маҳаллий ҳокимликлар, ҳарбий қисмлар, маданият ва истироҳат боғлари, аҳоли дам олиш масканлари, спорт майдонлари, маҳаллаларда уч кун давомида бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида республиканинг барча умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти” ҳамда “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш