Иқтисодиёт | 07:30 / 05.05.2016
3512
1 дақиқада ўқилади
Нигерия ҳукумати нефть тўкилиши учун Shell компаниясидан 6 млрд евро ундирмоқчи
Нигерия ҳукумати суд орқали Royal Dutch Shell инглиз-ирланд компаниясидан 2011 йилда нефть тўкилиши учун 6 млрд евро ундирмоқчи. Бу ҳақда Financieele Dagblad нашрига иқтибос келтирган ҳолда RNS хабар бермоқда.
Нигерияда ҳисобланишича, нефть тўкилиши ҳудуднинг экологияси ва иқтисодиётига катта зиён етказган. Шу сабабли мамлакат маҳаллий аҳолига етказилган зиён учун 884 млрд нигерия найри (3,9 млрд евро), нефть тўкилишидан зарар кўрилган ҳудудларни тозалаш учун 495 млрд нигерия найри (2,2 млрд евро) ва суд харажатлари учун 50 млн нигерия найри (218 минг евро) товон пули ундирмоқчи.
Бундан ташқари, Нигериядаги иккита қабила ҳам компания устидан судга шикоят аризаси топширган.