17:26 / 05.05.2016
3078

«Реал» «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Аллини трансфер қилишни кўзламоқда

Мадриднинг «Реал» жамоаси мураббийлар штаби Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Аллига жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Tutto Mercato нашри хабарига кўра, инглиз клуби ўз футболчисини қўйиб юборишни истамайди. 

Лекин бу футболчи учун қизиқишлар фақатгина «Қироллик клуби»дан эмас.

«Тоттенҳэм» раҳбарияти Алли кўрастаётган ўйинлардан мамнун ва у кейинги мавсумда ҳам жамоа учун кўп фойда келтиришига ишонч билдирилмоқда.

20 ёшли Алли жорий мавсумда АПЛнинг 33та учрашувида майдонга тушган ва шулардан 10тасини асосий таркибда бошлаб, 10та гол урган ҳамда 9та голли узатма муаллифи бўлган.

Қайд этиш керакки, бундан аввал «Тоттенҳэм» «Реал»га 2 марта ўз етакчи футболчиларини трансфер қилган, 2013 йилда Лука Модрич, 2014 йилда эса Гарет Бэйл мадридликлар сафига бориб қўшилганди.

Мавзуга оид
Top