Яманнинг Мариб шаҳридаги бозорда юз берган портлаш туфайли камида 7 киши ҳалок бўлди
Яманнинг Мариб шаҳридаги бозорда содир этилган теракт туфайли камида 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sky News Arabiya телеканали хабар тарқатган.
Хабарда айтилишича, террорчи худкуш орқали амалга оширилган теракт туфайли ўндан ортиқ киши жароҳатланган.
Хабарда шаҳарнинг Яманнинг бошқа бир шаҳри Ал-Байдадаги бозорда ҳам теракт юз бергани айтилган. Иккинчи теракт қурбонлари ҳақида айни вақтда аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Ҳозирча бу терактлар учун ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Яманда 11 апрель куни ҳукумат ва исёнчи ҳусийчилар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича тузилган сулҳга амал қилиниши бошланган. 21 апрель куни Ал-Кувайтда ҳукумат вакиллари ва исёнчилар делегацияси ўртасида музокаралар бошланганди. Кувайт пойтахтида мувофиқлаштириш ва деэскалация қўмитаси ташкил этилган, унга зиддиятнинг икки томонидан ҳам вакиллар кирган.
Бугунги терактлар ушбу сулҳга дарз етказиши мумкин.
Яманда бир томонида собиқ президент Абдулла Салоҳнинг тарафдорлари ҳамда шиалар (ҳусийчилар), иккинчи томонида мамлакатнинг амалдаги президенти Абд Раббо бошлиқ суннийлар турган томонлар ўртасида низолар 2014 йилнинг августида бошланганди. Лекин 2015 йилнинг 26 мартида қонуний ҳукуматни қўллаш мақсадида Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий амалиётлар бошлагач вазият янада мураккаблашди.
БМТ маълумотларига кўра, ўтган вақт ичида 6,4 минг киши қуролли тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлган ва 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда мамлакат пойтахти Сано исёнчилар қўлида қолмоқда. Араб коалицияси 2015 йилнинг апрелида мамлакат жанубидаги порт шаҳар Адандан исёнчиларни қувиб чиқаргач, бу шаҳарга Абд Раббо ҳукумати жойлашган ва шаҳар Яманнинг вақтинчалик пойтахтига айланган.