Британия қироличаси шляпалари дизайнери 96 ёшида фожиали тарзда ўлим топди
Аёллар шляпаларини яратувчи машҳур дизайнер 96 яшар Герта Гроувз Лондон марказида юк машинаси остида қолиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Evening Standard газетасига таяниб ТАСС хабар қилди.
Фожиали ҳалокат ўтган ҳафтада Лондоннинг марказий кўчаларидан бири – Вигмор-стритда содир бўлган. Жабрдийда Вигмор-ҳоллда бўлиб ўтган концерт дастуридан чиқаётган эди. У воқеа жойида вафот этган. Юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинмаган.
Гроувз Венада яҳудийлар оиласида дунёга келган. Отаси пневмониядан вафот этган, онаси ва опаси эса Латвияда концлагерда ҳалок бўлган. Герта 19 ёшида Австриядан кетишга улгурган эди. Бироқ у кетгунча ҳам бир қанча яҳудий қизларни Гитлер зулмидан қутқариб қолган. Дизайнер аёл яҳудийларни қутқаришга улкан ҳисса қўшган.
Темза бўйида у шляпалар дизайнерлиги бўйича у мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришиб, Лондон Hat Company хусусий компаниясини очган эди.
Гроувзнинг шляпаларини сотиб олувчи башанг хонимлар қаторида Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳам бўлганди.