Жаҳон | 14:43 / 06.05.2016
3697
3 дақиқада ўқилади

“Чегара билмас шифокорлар” Истанбулдаги саммитга боришдан бош тортди

 “Чегара билмас шифокорлар” (Medecins Sans Frontieres, MSF) нодавлат ташкилоти 23-24 май кунлари БМТ шафелигида Истанбулда бўлиб ўтадиган биринчи Инсонпарварлик саммитида иштирок этишдан бош тортгани тўғрисида маълум қилди. Ташкилот ёзма аризасида форумнинг якуний ҳужжати тўғрисида танқидий фикр билдирган. Ўз ўрнида БМТда ҳам MSF раддиясини олингани ва бу қарорда афсусда эканлигини билдирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 


“Чегара билмас шифокорлар” ўз қарорларини изоҳлар экан, халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи ва қочқинлар ҳуқуқлари ҳар куни бузилиб турган бир пайтда ташкилот аъзолари яхши ниятларда нормаларга амал қилинишини қўллаб-қувватлашга ва очарчиликка чек қўйишга интилишларини маълум қилди. 

“Саммит яхши ниятлар жамланган анжир япроғига айланди ва тизимни қоидабузарликлар, биринчи навбатда, давлат томонидан, эътиборга олмасликка йўл қўйиб беради”, - дейилади мурожаатда. 

БМТ “Чегара билмас шифокорлар”ни инсонпарварлик ишларида ўз ҳамкорлари деб ҳисоблашларини тасдиқлашди. Бироқ бир йилдан ортиқ муддат тайёргарлик кўрилган саммитдан бош тортишганидан афсусда эканларини билдирди. 

“Биз уларнинг аризаси билан танишиб чиқдик. Бу ачинарли, чунки саммитда “Чегара билмас шифокорлар” ишларига алоқадор бўлган кўплаб масалалар кўрилади”, - деди журналистлар билан суҳбатда БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик. 

Унга кўра, Истанбулдаги саммитда тахминан 6 минг иштирокчи кутилмоқда. Форум доирасида 130га яқин тадбирлар бўлиб ўтади. 

БМТ ҳисоби бўйича, ҳозир дунёда қуролли низолар ва табиий офатлардан азият чеккан 125 миллион нафардан ортиқ одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Улардан 60 миллиони ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 

“Чегара билмас шифокорлар”ташкилотида 80тадан ортиқ мамлакат бўйлаб 3 мингдан ортиқ кўнгилли йиғилган. Улар, жумладан, қуролли низолар бўлаётган ҳудудларда ҳам фаолият юритади.