Спорт | 19:38 / 06.05.2016
16808
2 дақиқада ўқилади

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Тошкентда 1999-2000 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатнинг ядро, найза, диск ва босқон улоқтириш баҳсларида Шаҳзод Мардонов, Наргиза Қўчқорова, Аким Дементьев, Гулсанам Ҳалимова, Ғолиб Абдуқаҳҳоров, Муниса Режепова ва Обид Ўришев биринчи ўринни қўлга киритди.

Уч хатлаб, баландликка ва узунликка сакрашда Аббос Эгамқулов, Бахтиёр Нурматов, Алина Яблокова, Наталья Гасанова олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақанинг 100, 200, 400 ва 1500 метр масофаларга югуриш баҳсларида Лазиз Ҳабибов, Сардор Турғунов, Давлатбек Халилов, Ҳумоюн Маҳмудов, Виолетта Иванина, Умида Турғунбоева, Марям Тожибоева маррага биринчи бўлиб келди. Тўсиқлар оша 110 ва 400 метрга югуришда Давлатбек Халилов, Александр Степанов, Муқаддам Зарипбоева ва Сабина Умарова барча рақибини енгди. Ўғил болалар ўртасида 4х100 метрга эстафета югуришда Фарғона вилояти, қизлар ўртасида Тошкент шаҳри жамоалари ғолиб бўлди.

Ўнкурашда Асилбек Тўрақулов 4719 очко, еттикураш баҳсларида Алина Яблокова 3727 очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

10000 ва 5000 метрга спортча юришда Суҳроб Махатов ва Гуландом Абдухолиқова ғалаба қозонди.