Жаҳон | 07:22 / 06.05.2016
3016
1 дақиқада ўқилади

Франкфурт-Майнда номаълум эркак одамларга ўқ узди

Франкфурт-Майн марказида номаълум эркак одамларга ўқ узиб, воқеа жойидан ғойиб бўлди, деб ёзмоқда Bild нашри.

Отишма оқибатида 3 киши яраланди.

Маълум қилинишича, эркак ҳаракатланаётган автомобилдан шаҳар марказидаги Bar Celona бари яқинида отишма содир этган. Таъкидланишича, бу бар ёнида полиция бўлими жойлашган.

Полиция ходимлари воқеа жойини тўсиб олишди ҳамда жиноятчини "иссиғида" ушлашга ҳаракат қилиб кўришди, бироқ бу натижа бермади.

Айни вақтда жиноятчини излаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.