Фан-техника | 16:15 / 06.05.2016
3832
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 8 дюймли Galaxy Tab S3 8.0 планшети учун сертификат олинди

Жанубий Кореянинг Samsung гиганти 2015 йилда ишлаб чиққан Galaxy Tab S2 8.0 ва Tab S2 9.7лар ўрнига иккита янги  планшетини намойиш этадиган кўринади. Янги маҳсулотлар ҳам аввалгилари каби 8 ва 9,7 дюйм диагоналли экранларга эга бўлади. Шунга кўра, Galaxy Tab S3 8.0 ва Galaxy Tab S3 9.7 номини олади. 

Хитой телекоммуникация қурилмаларини сертификатлаш маркази (TENAA) Samsung компаниясининг янги планшетига оид маълумотларни ошкор этган. У расмий ҳужжатларда Samsung SM-T719C деб қайд этилган. 

Гап айни биз кўриб чиқаётган Galaxy Tab S3 8.0 планшети ҳақида бораётан бўлиши эҳтимол. Планшет аллақачон сертификатлаш жараёнидан ўтиб бўлганига қараганда, айтиш мумкинки, у тез орада Хитойда тақдим этилади. 

Galaxy Tab S3 8.0 ташқи кўринишидан Tab S2 8.0дан фарқ қилмайди. Уларнинг барча ўлчамлари (198,6 × 134,8 × 5,6 мм) ва вазни (272 г) бир хил.

 Уларнинг асосий фарқи шундаки, Tab S3 8.0 Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди ва саккизядроли 1,8 ГГц лик Snapdragon 652 процессори билан ишлаб чиқарилади. 

Унинг бошқа таснифлари эса аввалги моделники кабидир: 2048 × 1536 нуқта ўлчамли AMOLED-экран, 8-Мп.ли асосий ва 2-Мп.лик олд камера, 3 Гбайт оператив хотира, 32 Гбайтлик microSD флеш-хотираси учун ўрин. Батарея қуввати 4000 мА•с. 

Аммо ҳозирча унинг нархи ва савдога чиқиш муддати номаълум.